00:01 / 20.12.2019
3 455

"Насаф"да Россия ва Африкадан футболчилар кўрикдан ўтмоқда

"Насаф"да Россия ва Африкадан футболчилар кўрикдан ўтмоқда
"Насаф" 18 кунлик таътилдан сўнг янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлади. Таркибда легионерлар ҳам бор.

17 декабрь куни тиббий кўрикдан ўтиб қайтган “аждарлар” 18 декабрдан бошлаб, 2020 йилги мавсум тараддудини кўришмоқда. Йиғин 28 декабрга қадар давом этади. Бу йиғинда "Насаф"нинг 10 нафар асосий футболчиси иштирок эта олмайди. Сабаби Абдувоҳид Неъматов, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Шерзод Насруллаев, Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Азизжон Ғаниев, Ойбек Бозоров ва Бобир Абдихолиқов Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Дубайга учиб кетишган.


Жамоа таркибида Россия, Арманистон, Буркина Фасо ва Кот-дʼИвуарлик футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. Легионерлар тўғрисида кейинчалик батафсил маълумот берамиз.

Манба: "Насаф" клубининг расмий сайти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф"да Россия ва Африкадан футболчилар кўрикдан ўтмоқда