13:12 / 20.12.2019
2 827

Элдор Шомуродов «Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси» номига даъвогарлик қилмоқда

Элдор Шомуродов «Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси» номига даъвогарлик қилмоқда
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов қитъанинг нуфузли спорт сайтларидан бири саналмиш «FOX Sports Asia» томонидан «Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси» номинациясида 24 нафар номзодлардан бири сифатида киритилди.

Манбада ёзилишича, «Элдор Шомуродов клуби сафидаги ўйинлари билан Россияда Марказий Осиё байроғини баланд кўтариб, ўзидан жуда яхши таассурот қолдирди».

Номинациядан фақатгина осиёлик футболчилар эмас, қитъамизда тўп сураётган хорижлик легионерлар ҳам ўрин олган. Жумладан, 20 нафар осиёлик футболчи билан бирга Осиё клубларидаги 4 нафар бошқа қитъа вакили – Бефетимби Гомис (Франция), Себастиан Жовинко (Италия), Паульньо (Бразилия), Боғдод Бунеджо (Жазоир) жой олган. Номинация ғолиби сайт томонидан йил якунида эълон қилинади.

«Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси». 24 кишилик шортлист:

Маълумот учун, 2013 йилдан буён «Titan Sports» ва «FOX Sports Asia» томонидан аниқланиб келинаётган ушбу номинациянинг амалдаги ғолиби жанубий кореялик Сон Хён Мин саналади. «Тоттенҳэм» футболчиси 2018 йилда 206 овоз тўплаб (29.3%), япониялик Макото Ҳасебе (Айтрахт Ф, 9.1%) ва Алиризо Беиранвандни (Персиполис, 7.1%) ортда қолдириб, қитъанинг тенгсиз футболчисига айланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов «Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси» номига даъвогарлик қилмоқда