
Малайзиянинг Пенанг шаҳрида шахмат бўйича “11th Penang Heritage City International Chess Open 2019 (Open Category)” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан хотин-қизлар ўртасида халқаро гроссмейстерлар Ирина Геворгян ва Сарвиноз Қурбонбоевалар иштирок этишди.
Нуфузли мусобақада боёвутлик моҳир шахмат устаси Сарвиноз Қурбонбоева хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритди. У 9 имкониятдан 6 очко жамғарди.
Маълумот учун, Сарвиноз Қурбонбоева 20 карра Ўзбекистон чемпиони ҳамда кўплаб халқаро мусобақалар совриндори ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар