23:27 / 22.12.2019
2 067

БАА терма жамоасига сербиялик мутахассис бош мураббий бўлди

БАА терма жамоасига сербиялик мутахассис бош мураббий бўлди
Сербиялик Иван Йованович БАА терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.
Иван Йованович 5 декабрь куни истеъфога чиқарилган голландиялик Берт Ван Марвейкнинг ўрнини эгаллади.

Ушбу мураббий фаолияти давомида Грециянинг бир қатор клубларида ва БААнинг "Ал Наср" клубида ишлаган. АПОЭЛЬ билан тўрт марта Кипр чемпиони, бир марта Кипр кубоги, 4 бор Кипр Суперкубоги соҳиби бўлган.

2011 йилда Сербияда йил мураббийи деб топилган.
Йованович "Ал Наср" устози сифатида 2016 йил Осиё чемпионлар лигаси доирасида Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » БАА терма жамоасига сербиялик мутахассис бош мураббий бўлди