22:09 / 25.12.2019
2 251

Муҳим мусобақа остонасидаги ОТЖ ҳақида

Муҳим мусобақа остонасидаги ОТЖ ҳақида
Шаҳбоз Беғамов Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан Любинко Друлович бошқараётган ОТЖ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Худо хоҳласа 2020 йили Токио Олимпиадасига Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан иборат командамиз чиқишига ишоняпман. Зўр авлод йиғилган.

Ҳар бир чизиқда рақобат мавжуд ва танловдаги футболчилар катта футбол ҳавосидан нафас олишга улгурган ва елкасида тажрибаси ҳам бор. Биргина ўйлантираётган жиҳат мураббий. Яъни Любинко Друловични биз ҳали чинакам расмий ўйинларда кўрганимиз йўқ ва етарли хулоса пайдо бўлмаган. Лекин нисбатан охирги ўйинларда ОТЖнинг ўйини ўсгандек туюлди. Мураббий ишлаётгани кўринди. Муҳими, бу Осиё чемпионатида кўриниши лозим. Гуруҳ осон эмас, лекин аввал ҳам айтганимдек, мақсад Олимпиадами, демак мазкур "квартет"дан бемалол ўтиш лозим.

Мураббий қўл остидаги футболчилар танлови, уларнинг маҳорати ёки бошқа нюанслардан эътироз қилолмайди. Керакли йиғин ва шароитлар ҳам муҳайё этилди. Муҳими, штаб Таиланддаги мусобақада якдил бир жамоани тўплай олиб, асосий таркиб бўйича тўғри қарорга кела олса бўлгани. Таркибнинг ўзаги "Насаф", суяги "Бунёдкор"дан иборат. Керакли "нуқта", яъни балансни топиш қолган. Жаноб Друлович бу вазифани уддалашига тилакдошмиз.

Негадир шу сафар Олимпиадага чиқишимизга ишонч бордек. Бунга сабаб яхши ва пайтида йиғилган авлод мени ишонтирмоқда", - деб ёзади АГМК матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муҳим мусобақа остонасидаги ОТЖ ҳақида