date
views 3 207

Ўзбекистонда туғилган футболчи фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин

Ўзбекистонда туғилган футболчи фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин
Москванинг "Локомотив" клуби "Ганновер-96" ҳимоячиси Вальдемар Антонга қизиқиш билдирмоқда. "Чемпионат" тарқатган хабарга кўра, томонлар музокараларни бошлаб юборишган, аммо трансфер нархи борасида бир тўхтамга келишмаган.

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи Ўзбекистонда, аниқроғи, Олмалиқда туғилган. Кейинчалик оиласи билан Германияга кўчиб кетган. У "Ганновер-96" тарбияланувчиси саналади. Жорий йилги мавсумда "Ганновер" сафида иккинчи Бундеслигада 16 баҳсда майдонга тушди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда туғилган футболчи фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин