
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси, иккинчи даврада ўз сафини Санжар Турсунов ва Шоҳруҳ Гадоев сингари маҳоратли футболчилар билан кучайтиришга эришди.
Тезкор ҳаракатларга эга бўлган Шоҳруҳ Гадоев “Қалдирғочлар”нинг бронза медалларига эга чиқишида муносиб ҳисса қўшди. Тақдирлаш маросимидан сўнг иқтидорли ярим ҳимоячи фикрлари билан ўртоқлашди.
“Аввало, барчани кириб келаётган янги йил билан табриклайман. Менимча, мавсумни муносиб якунлаб олдик. Олдимиздаги мақсадимизга эришдик. Осиё чемпионлар лигаси қийин мусобақа, шундай бўлсада ўйлайманки “Бунёдкор” саралаш ва плей-оффдан ўтиб кейинги босқичга чиқа олади. Тўғрисини айтсам ўзимни ҳаракатларимдан унчалик қониқмадим. Чунки, иккинчи даврада жамоага келган бўлсам, охирги тургача ҳимояда ўйнадим. Кореядаги фаолиятим давомида асосан олдинги чизиқда ўйнагандим. Вадим Абрамов эса мени ҳимояга қўйди. Шу сабабли ўйинимдан кўнглим тўлмади”, - деди Шоҳруҳ Гадоев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар