
ОФК сайти Дубайда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳақида илиқ гапларни ёзди.
Хусусан учта ўртоқлик учрашуви ўтказиб ҳаммасида зафар қучган футболчиларни сайт ходимлари алоҳида таъкидлаб ўтишган.
"Ўзбекистон яна нишонда! Бу жамоа U-23 Осиё чемпионатида амалдаги чемпион сифатида иштирок этади" - дейилади ОФК хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади ва мусобақа якунида кучли учликка кирган жамоалар Токио Олимпиадасига йўлланма олишади.
Ўзбекистон қитъа биринчилигидаги илк учрашувни 9 январь куни Эронга қарши ўтказади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар