
Россиянинг "Ростов" клуби қишки трансферлар даврида бирданига 4 нафар легионер футболчисини сотиб юбормоқчи.
Ростовликлар ҳимоячи Рагнар Сигурдссон билан шартномани бекор қилишмоқчи. Айтиш керакки, бундан аввалроқ исландиялик футболчининг ўзи жамоадан кетганини эълон қилган эди.
Бундан ташқари "Ростов" агар яхши таклиф тушса Бьорн Сигурдарсон, Антон Салетрос ва Видар Кьяртанссонларни ҳам сотиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ростов” ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни ҳам сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, “Ростов” айни дамда Россия премьер-лигасида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Ростов КлубиҚишки ТрансферларЛегионер ФутболчиларРагнар СигурдссонБьорн СигурдарсонЭлдор Шомуродов Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар