19:20 / 27.12.2019
2 683

Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин

Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин
Эшитишимизга қараганда, Эрон футбол федерацияси ЎФАга Саудия Арабистони жамоаларига қарши ОЧЛ доирасидаги беллашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат хати йўллаган.

Биласиз, баъзи сиёсий масалалар туфайли Эрон ҳамда Саудия Арабистони жамоаларининг ўзаро ўйинлари бир неча йиллардан буён нейтрал майдонда ўтказилиб келинмоқда.

Шу сабабли, Эрон футбол федерацияси янги мавсумдаги ОЧЛ доирасидаги Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўз клублари номинал мезбон бўладиган учрашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат қилган.

Сабаби Эрон клублари БАА ёки бошқа араб давлатларида ўйнашса саудиялик кўплаб мухлислар келишидан ва номинал тарзда меҳмонга айланиб қолишларидан чўчимоқда. Шу боис ўзи учун энг яқин ва мухлислар борасида нейтрал бўлишига ишончи комил бўлган мамлакат, Ўзбекистонни танлаган.

Ўтган йили ҳам Эрон ФФ бу борада ЎФАга юзланган, аммо уларни мурожаати рад этилганди. Бу гал ЎФА Эроннинг мурожаатига қандай жавоб бериши ҳозирча номаълум.

Агарда ЎФА Эрон футбол федерациясининг мазкур мурожаатини қабул қиладиган бўлса, унда Эрон клублари ОЧЛ доирасида Саудия Арабистони жамоаларини қабул қиладиган баъзи баҳслар Тошкент ёки Олмалиқ шаҳридаги стадионларда ўтказилиши мумкин.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин