Ўзини ожиз қилган вақти. У 2011 йил "Бавария"га қарши баҳсдан олдин Рокки ҳақидаги воқеани ўйинчиларига айтиб, уларни руҳлантиришга ҳаракат қилди. Клопп иштиёқ, чемпион юраги ҳақида гапирди, аммо қаршисида унга ҳеч нимани тушунмай қараб турган ўнлаб нигоҳларга кўзи тушди. Қадимги спорт ҳикояси ҳақида атиги 2 нафар инсон эшитган экан. Шу каби ҳолат Юргеннинг "Майнц"даги илк матбуот-анжуманида ҳам юз берганди. Клопп ўшанда Бальбоа ҳақида гапирмаган, лекин ич-ичидан унга ишонган.
"Боруссия" ўйинчилари уни кўрмаганликлари учун эмас, балки мураббий руҳият ҳақида сўз очгани учун уни тушунишмади. 2010 йилдан кейинги даврда руҳиятдан кўра, ҳисоб-китобга кўпроқ ишонишади. Сўнгги ўн йилликдаги сценарий "Рокки"ни яхши кўрадиганлар учун ёзилмаган; молиявий фэйр-плей ва трансфер нархлари топ-клублар ва дунёнинг бошқа клубларини иккига ажратиб қўйди. Бу — монархиялар даври: ПСЖ, "Бавария" ва "Ювентус" мамлакат чемпионатида деярли барча йиллари ғолибликни қўлга киритган.
Клопп ўша вақтлар қаҳрамон эмас, оддий йигит эди: ўзи таклиф этилган кечага етиб бора олмаган, лекин бошқа бир байрамга ташриф буюриб, ўша ердаги энг чиройли қиз билан рақсга туша олган йигит. Қолган жиҳатлари бўйича ҳам у шаблонларга умуман тўғри келмайди. Ҳозир Месси ёки Ибрагимович типидагиларнинг даври. Уларнинг хатти-ҳаракати, характери, у ёки бу ҳолатда ўзларини қандай тутишларини таҳмин қилиш мушкул эмас.
Улар айнан ўзларидан кутилган нарсаларни амалга оширишади — Клопп эса "Боруссия" Бундеслигада зафар қучганидан кейинги илк тонгни ишламаётганига йиллар бўлган заводдаги ташландиқ, баъзи қисмлари умуман ишдан чиққан автобусда қарши олади. Катта йўлга чиқади ва Дортмундгача олиб бориб қўйишга рози бўлган машинада, юкхонасида товуқлар бўлган автоуловни бошқараётган туркиялик билан кетаверади.
Замонавий футболчилар илмий тасдиқларга кўра, ён томонга қараб ухлашади, ўз калорияларини ҳисоблаб юрадилар ҳамда ўйиндан аввал лавлаги шарбатини ичадилар — Клопп эса таътилда "Ливерпуль" ўйинчиларига шундай смс юборган: "Югуриш йўлакчасидан "ҳисобот??? Пляж ва паркда суратга тушиб юборинглар". У ҳеч бир ишни ўзини кўрсатиш учун қилмайди — агар "Сан-Паоло" фаррошлари билан қаҳва ичса ҳам, журналистлар бу ҳақида бир неча йил ўтиб эшитадилар.
Клопп фалсафаси Рокки билан боғланган клублар билан ғалаба қозонганлигида эмас, балки бундай ҳикояларга ҳеч ким ишонмайдиган даврда ушбу ишни қила олганидадир. У — "Marvel" фильмига келиб, барчани нокаут қилган Роккидир.
Юрген "Боруссия"ни қандай аҳволдалигида чемпионга айлантиргани ёдингиздами? Левандовски 22 ёшида, юқори даражада голлар уролмаётган бир пайтда — жамоадаги асосий футболчи ҳам эмасди, сабаби Чилида энг яхши тўпурар бўлган Барриос (баъзида тушунарсиз ва ишончсиз ўйнаган) бор эди. 18 ёшли Гетце карьерасидаги 40 дақиқалик ўйиндан сўнг, у мавсумнинг иккинчи рақамли ассистенти ҳамда германиялик Месси бўлганди.
Бироқ фақат Клопп бунга ишонган. 350 минг евро эвазига Япониядан келган Кагава. "Бавария"дан ижарага олинган Хуммельс. Юрген йигирмага яқин барча етакчилар гуруҳини "болалар боғчаси" деб атарди. Яъни унинг сўзларига қараганда, улар ҳеч нимани режалаштирмайдиган ҳаттоки, келаси тур ҳақида ўйламайдиган, фақат бугунги кун билан яшайдиган йигитлар деган.
Уларга қарши ёзда олтин дубль қилган "Бавария" (аммо ЕЧЛ финалидагина "Интер" томонидан тўхтатилган); Роббен ва Рибери "Бавария"си, аммо ўшанда биз буни билмасдик. Шу билан бирга ўша жамоада деярли ҳар ўйин гол урадиган Марио Гомес, Мюллер, Швайнштайгер ва матонат тимсоли Лам бор жамоа. Ўша "Бавария" 2010 йилдан буёғига 10 тадан 8 мавсумда чемпионликка эришди. Натижа 100% бўлиши ҳам ҳеч гап эмасди, лекин бунга "Боруссия" йўл қўймади.
Бу тўсатдан амалга ошган орзудир. Гвардиола футболни ўрганяпти, Анчелотти — футболчиларни, Клопп эса — инсонларни. У "Боруссия"да икки йил мобайнида 5-6-ўринларни эгаллади. Бироқ бошни оғритиб ўтирмайди, унинг ўрнига: 18 ёшли Гетце ўзини кашф қилиши ва эркин ўйнашига рухсат бермоқда. Эътиборлиси шундаки, замонавий футболда эркинликка лойиқ ўйинчи бўлиш керак — майдонда ўзингиз истаган ишни қилишингиз учун Мессидек бўлишингиз керак. Аммо Марио ҳеч қандай бир асоссиз бундай имкониятга эга бўлди (сабаби шундай ўйин анча қизиқарли) ва чемпионат доирасида 11та голли узатма беришга муваффақ бўлди.
У "Ливерпуль"га келиб, Англия қадрламайдиган ва аксинча Европа синаб кўришдан чўчимаган усулни қўллади. Унга кўра, қанот ҳимоячилар рақиб дарвозасига яқин бурчак байроқчаси томондаги зонада ҳаракатланишди. Натижада "Энфилд"га Чемпионлар Кубоги олиб келинди. Бу воқеадан бир йил аввал у финалда мағлуб бўлганди. Аммо бу Клоппга таъсир ҳам қилмаган: эрта тонгдан мухлислар билан қўшиқ куйлаган, доим зўр бўлишга ва яна финалга чиқишга ваъда берган.
Унинг ўз тизими, ўзига хос услуби бор — бироқ айнан шахсий фикрлари учун бўш вақт ажратгани сабабли ғалаба қозонади. У футболчиларга шундай дейди: "Майли бирор ишни нотўғри қилинг, аммо биргаликда бажаринг". Натижада ўйинчилар тинмай бурчак тўпи тепишди ва "Барса"ни Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборишди.
Бу "бир амаллаб тўпни Мессига етказсак, уёғини ўзи эплайди ва кейинги 100та ўйинда шу тактика бўйича ҳаракат қиламиз" тизими эмас.
Клоппда барчаси бошқача. Футболчилар кутилмаган қарорлар қабул қилишдан чўчишмайди, чунки мураббий уларни қўллаб-қувватлашини яхши биладилар. Баъзан ишониш қийин, Бундай воқеа фақат киноларда бўлади деганимиз, ҳаётимизда содир бўлади... Аниқ бир вазият учун қатъий белгиланган ҳаракат ҳам йўқ. Улар тасодифий омадга ва тақдир охиригача ишончни йўқотмаганларни қўллаб-қувватлашига ишонадилар. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
Албатта, бу каби усул доимо иш бермаслиги, айниқса узоқ давом этувчи мусобақаларда ёрдам бермаслигини мураббий яхши билади. Бу каби руҳлантириш, ўз кучига ҳаттоки, имкони йўқ нарсанинг ҳам иложини топиш мумкинлигига ишонтириш саноқли ўйинларда ас қотади. Чемпионат учун катта тезлик ва прессингга асосланган, мунтазам очко олиб келаётган автоматлаштирилган модель ишлаб чиқилган.
Шунинг учун "Ливерпуль" Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди ва Премьер-лигада, албатта, ғалаба қозонади. Бу йил бўлмаса, кейинроқ. Агар бундай бўлмаса, у ҳолда ҳеч кимнинг эсидан чиқмайдиган мағлубиятга учрайди.
Клопп ҳар доимгидек яна ҳаммасини қайтадан бошлайверади. Футболчилар ҳам бу борада унга кўмаклашадилар. Бу нарса эса бир куни ўз мевасини бериши аниқ. Чунки футбол — босим эмас. Футбол — бу завқланиш!
Нозима Зарипова таржимаси
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди