23:30 / 27.12.2019
3 706

“Навбаҳор” йиғинига 12 нафар хорижлик (10 нафари европалик) футболчилар жалб этилди

“Навбаҳор” йиғинига 12 нафар хорижлик (10 нафари европалик) футболчилар жалб этилди
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 2020 йилги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўймоқда, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни ният қилмоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти мамлакатимизнинг бир қатор маҳоратли ва тажрибали футболчилари билан музокаралар олиб бормоқда.

Хабар берганимиздек, бугун 22 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади ва 2020 йили “лочинлар” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Маҳаллий футболчилар билан биргаликда шунингдек, бир қатор маҳоратли ҳамда тажрибали легионерларни ҳам таркибга жалб этиш режалаштирилмоқда.
“Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига қуйидаги легионерлар жалб этилишди:

Россиядан - Давид Дзахов (1988 йил 6 октябрда туғилган, ярим ҳимоячи).

Голландиядан 3 нафар футболчи – Грегори Жаррелд Мартлалес (1988 йил, 31 январда туғилган), Георги Дилан Осази (1998 йил, 27 июнда туғилган) ҳамда Иситир Озан (барчаси - ҳужумчи).
Мисрдан 2 нафар футболчи – Маҳмуд Абдулвоҳид Аббос Ҳассан (1993 йил, 17 октябрда туғилган, ҳужумчи) ва Мустафо Маҳмуд Муҳаммад Салим (1989 йил, 17 мартда туғилган, ярим ҳимоячи).
Хорватиядан - Вилим Посинкович (1991 йил, 10 январда туғилган, ҳужумчи).

Босния ва Герцеговинадан – Исмар Хайрланович (1996 йил, 4 мартда туғилган, ярим ҳимоячи).
b]Португалиядан[/b] – Каррела Оливейра Рикардо (ярим ҳимоячи).
Испаниядан – Мартинез Труэба Игнасио (1990 йил 11 апрелда туғилган, ярим ҳимоячи).
Сербиядан 2 нафар – Алекса Андрежик (1992 йил, 13 сентябрда туғилган, ярим ҳимоячи) ҳамда Марко Ражкович (1992 йил 13 ноябрда туғилган, ҳужумчи).

Демак, “Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган йиғинига 12 нафар хорижлик футболчилар жалб этилишган. Уларнинг сони йиғин давомида янада ошиши эҳтимоли ҳам юқори.
Мазкур легионерлардан қайси бири "Навбаҳор" мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша хорижлик ўйинчи билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Навбаҳор” йиғинига 12 нафар хорижлик (10 нафари европалик) футболчилар жалб этилди