Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини Бирлашган Араб Амирликларида олиб бормоқда.
Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Қолаверса, йиғин доирасида ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоамиз БАА йиғини доирасида 3 та ўртоқлик ўйини ўтказди ва учала баҳсда ҳам ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1 январь санасига қадар Дубайда машғулотлар олиб боради. Эртага БАА 1-дивизиони вакили – “Ал Ҳамрия” клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади.
Сўнгра терма жамоамиз 1 январда Таиландга йўл олади. Мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини эса 3 январь куни Бангкокда Қатар олимпия термасига қарши ўтказилади. Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.
Манба: ufa.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди