
Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея билан битта гуруҳда баҳс олиб боради. Жанубий Корея U-23 термаси аввалги учта мусобақанинг биринчисида ярим финалга қадар бориб, иккинчисида финалда мағлуб бўлган ва учинчисида ҳам ўз иштирокини ярим финалда тўхтатган.
Бу сафар кореяликлар чемпион бўлишни мақсад қилишган. Терма жамоа футболчиси Ли Донг Гёнг ОФК сайтига интервью бериб, ўз жамоасига юқори баҳо берди.
- "Биз учун бундай мусобақада қатнашиш шараф, - дейди "Ульсан Хюндай" футболчиси. - Биз мусобақада ғолиб чиқиш учун кўп ишлаяпмиз. Барча жамоалар бу мусобақага шунчаки келишмайди, ҳамманинг хаёлида фақат Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўлади. Биз буни жуда яхши ҳис қиляпмиз".
- "Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дейишим мумкин? Кучли гуруҳдан жой олганмиз. Ўзбекистон амалдаги чемпион, Эрон билан Хитой ҳам яхши жамоалар. Лекин Осиёдаги энг кучли жамоа ўзимиз деб ўйлайман ва буни исботлаш учун майдонда бор куч билан ҳаракат қиламиз. Мен саралаш ўйинларида энг яхши тўпурар бўлдим. Мусобақанинг ўзида ҳам кўп гол уришга ҳаракат қиламан".
Жанубий КореяU-23 ЧемпионатЎзбекистон ЖамоасиФутбол ИнтервьюМусобақа ГуруҳиОлимпиада Йўлланмаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар