Фото: AFP/Getty Images
Сербиялик теннисчи Новак Жокович Дубайда “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан биргаликда машғулот ўтказди.
“Жоковични сакрашга ўргатмоқдаман. Сен билан кўришиб, биргаликда машқ қилишдан хурсандман, дўстим”, деб ёзган Роналду ва машғулотдан видеони эълон қилган.
Икки спортчининг биргаликдаги машғулоти вақтида сакраш машқига бежизга урғу берилмаган: Роналду декабрда “Сампдория”га қарши учрашувда рақиб жамоа дарвозасига ердан 71 сантиметр баландроқ сакраб, боши билан гол урганди.
Роналду учун бундай машқлар янгилик ҳисобланмайди – у 10 йил аввал “Манчестер Юнайтед” машғулотига ташриф буюрган ямайкалик спринтер, 8 карра Олимпия чемпиони Усейн Болтдан югуриш техникасини яхшилаш бўйича бир нечта маслаҳат олган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди