
Янги 2020 йилда Суперлигадаги жамоалар сони ўзгармайди. Бу ҳақда ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида маълум қилди.
«Энг кўп берилаётган саволга жавоб: 2020 йил Суперлигада 14 клуб иштирок этади» - дея ёзилади манбада.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги мавсум бошига қадар ЎФА ва ПФЛ клублар сони ошмаслигини қатъи таъкидлаб келган бўлса-да, Суперлига бошланиши арафасида 25 февраль куни иштирокчилар сонини 12тадан 14тага оширилганлигини эълон қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар