Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Биз билан бир гуруҳда баҳс олиб борадиган Эрон U-23 терма жамоаси яқинда Қатар олимпия терма жамоасига ўртоқлик учрашуви ўтказиб 2:2 ҳисобини қайд этди.
Эронликлар биринчи таймда Реза Шекари ва Меҳди Гаеди томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, бироқ танаффусдан сўнг ўз дарвозаларидан иккита тўп ўтказиб юборишди.
Терма жамоа бош мураббийи Ҳамид Эстили ўйиндан кейин шундай деди: "Биз яхши ўйин ўтказдик. Қатар билан кечган учрашув биз учун ўзига хос дарс бўлди. Бу ўйин орқали биз Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши баҳс олдидан футболчиларни синовдан ўтказиб олдик".
"Қатарга қарши ҳам ҳужумкор, ҳам ҳимоявий футбол намойиш этдик. Ўйинда Қатарнинг икки футболчисига қизил карточка берилди, лекин биз уларнинг майдондан чиқиб кетмаслигини хоҳладик. Мақсадимиз Қатарнинг тўлиқ таркибига қарши ўз кучимизни текшириб олиш эди".
Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионатидаги Ўзбекистон - Эрон учрашуви 9 январь куни бўлиб ўтади.
Навбатдаги U-23 Осиё чемпионатида кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечади ва якунда кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўл олади.
Эрон 1976 йилдан бери Олимпиада ўйинларига чиқа олмаяпти. Биз эса умуман иштирок этмаганмиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди