
Американинг машҳур ММА промушени - PFL навбатдаги турнирни ўтказди.
Оғир вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик Али Исаев Жаред Рошолтга қарши баҳс олиб борди. Беш раундга мўлжалланган баҳснинг тўртинчи раундида Али рақибига бирин-кетин кучли зарбалар йўллади. Бунинг натижасида ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Шу тариқа, Али Исаев жангдаги ғалабаси сабаб бир миллион долларга эга бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар