11:25 / 03.01.2020
4 024

Элдор Шомуродов учун Германия клуби 15 миллион евро бермоқчи

Элдор Шомуродов учун Германия клуби 15 миллион евро бермоқчи
«Ростов» клуби тўпурари Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида Россия Премьер-лигасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашри хабар бермоқда.

«Ростов» клуби раҳбарияти ўз футболчиларига харидорларнинг кўплигидан бироз ҳайрон ҳам қолмоқда. Асосий таркибнинг деярли барча футболчиларига бошқа клублар томонидан қизиқиш мавжуд. Transfermarkt.de порталида футболчиларнинг умумий баҳоси 39 миллиондан 52 миллион еврогача ўсган.

Декабрь ойида «Ростов» футболчилари орасида энг кўп нархи ўсган футболчи – Элдор Шомуродов бўлди. Унинг баҳоси 2,5 миллиондан 6,5 миллион еврога кўтарилди.

Шомуродовнинг агенти саналмиш Қаҳҳор Мўминовнинг айтишича, ёзда ўзбекистонлик футболчи учун Германиянинг «Штутгарт» клуби 10 миллион евро таклиф қилган. Ҳозирга келиб эса, Бундеслиганинг яна бир клубидан оғзаки таклиф тушган: «Шомуродовни 15 миллион еврога қўйиб юборасизларми?» - дейилади нашр хабарида.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов ушбу мавсумда «Ростов» клуби сафида Россия Премьер-лигасида 19 ўйинда 10та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов учун Германия клуби 15 миллион евро бермоқчи