16:49 / 03.01.2020
2 768

«Fox Sports Asia» Осиёнинг энг яхши футболчисини аниқлади

«Fox Sports Asia» Осиёнинг энг яхши футболчисини аниқлади
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов қитъанинг нуфузли спорт сайтларидан бири саналмиш «FOX Sports Asia» томонидан «Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси» номинациясида 24 нафар номзодлардан бири сифатида киритилганди.

3 январь куни «Titan Sports» ва «FOX Sports Asia» томонидан аниқланиб келинаётган ушбу номинациянинг ғолиби аниқланди. Бу сафар ҳам Жанубий Корея ва «Тоттенҳэм» клуби футболчиси Сон Хён Мин Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Англия Премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар лигасида ажойиб ўйинлар намойиш этган футболчи жами овозларнинг 31,6 фоизига эга чиқиб, 258 очко тўплади.

Шунингдек, кучли учликдан қатарлик Акром Афиф («Ас-Садд», 114 очко) ва яқинда «Ливерпул»га ўтган япониялик Такуми Минамино (90 очко) жой олди.

Нашр журналистлари ўртасидаги сўровномада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 13-ўринни эгаллади. «Ростов» ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси 10 очко олган.
Маълумот учун, 2013 йилдан буён «Titan Sports» ва «FOX Sports Asia» томонидан аниқланиб келинаётган ушбу номинациянинг амалдаги ғолиби ҳам жанубий кореялик Сон Хён Мин саналарди.

«Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси». Сўровнома якуни:
1. Сон Хён Мин (Тоттенҳэм), Жанубий Корея - 258 очко
2. Акром Афиф (Ас-Садд), Қатар – 114
3. Такуми Минамино (Зальцбург/Ливерпуль), Япония – 90
4. Али Алмоез (Дуҳайл), Қатар - 64
5. Сардор Озмун (Зенит), Эрон - 58
6. Бафетимби Гомис (Ал-Ҳилол), Франция - 49
7. Ву Лей (Эспаньол), Хитой - 29
8. Салим Ал-Довсари (Ал Ҳилол), Саудия Арабистони – 26
9. Бағдод Бунежа (Ас-Садд), Жазоир - 15
10. Паулиньо (Гуанжоу Эвергранд), Бразилия - 14
11. Ли Канг Ин (Валенсия), Жанубий Корея - 13
12-13. Тииратҳон Бунматан (Йокоҳама Маринос), Таиланд - 10
12-13. Элдор Шомуродов (Ростов), Ўзбекистон - 10
14. Себастьян Жовинко (Ал-Ҳилол), Италия - 9
15. Умар Ас-Сома (Ал Аҳли), Сурия - 8
..19. Али Мабҳут (Ал-Жазира), БАА – 7
20. Юто Нагатомо (Галатасарой), Япония - 5
24. Арсланмират Аманов (Локомотив), Туркманистон – 1 очко.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Fox Sports Asia» Осиёнинг энг яхши футболчисини аниқлади