22:34 / 03.01.2020
2 576

Элдор Шомуродов Сурхондарёда мастер-класс ўтказди

Элдор Шомуродов Сурхондарёда мастер-класс ўтказди
Бугун, 3 январь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ҳам ёш спортчи – ўқувчилар билан жаҳон ареналарида юртимиз довруғини дунёга таратаётган машҳур футболчимиз Элдор Шомуродов ўртасида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайти хабар тарқатди.

Тадбирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби аъзоси Элдор Шомуродов ёш спортчиларга ўзининг мувоффақиятлари сири ва бугунгача босиб ўтган йўли ҳақида сўзлаб берди. Суҳбат якунида у ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов якунланган йилда Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши футболчиси” ва “Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун” мукофотларини қўлга киритган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Сурхондарёда мастер-класс ўтказди