2 405
Рўзиқул Бердиев: Кўрикда бўлган легионерлар, Муртозаев ва Абдураимов масаласи ҳамда хорижий йиғин ҳақида
Хабарингиз бор, Қаршининг “Насаф” жамоаси декабрь ойида ўз қароргоҳида йиғин ўтказганди.
Унда бир қатор хоржилик футболчилар иштирок этганига гувоҳ бўлдик. “Аждарлар”нинг ўқув-машғулот йиғинида Россия, Арманистон, Буркина Фасо ва ивуарлик футболчилар кўрикдан ўтишди. Мухлисларга яхши маълумки, “Насаф” бунгача кўпинча легионерларни танлашда адашмаган.
Бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан суҳбатлашганимизда, хорижлик футболчиларнинг қай тариқа келгани ҳақида айтиб берди.
- Ҳақиқатдан ҳам декабрь ойида ташкил этган дастлабки йиғинимизда бир нечта легионерлар келиб кўрикда бўлди. Улар ўз ихтиёри билан кўрикдан ўтиш учун келишди. Агарда ҳаракатлари маъқул келса жамоамизда олиб қолиш шарти билан ташриф буюришган. Бунинг учун улар бор имкониятларини ишга солиб, ўзларини кўрсатиш учун харакат қилишди. Ҳар йили хорижлик футболчиларни танлашда эҳтиёткорроқ бўлишга уринамиз. Сабаби легионер футболчи маҳаллий ўйинчиларимиздан камида бир калла устун бўлиши шарт. Шунинг учун хорижликлар бўйича якуний қарорга келишга шошилмаймиз.
Мамлакатимизда трансфер ойнаси очилгач, “Насаф” клубининг бир қатор етакчи ўйинчиларига харидорлар кўпайиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу бўйича Рўзиқул Саъдуллаевич қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Очиғини айтганда, етакчи футболчиларимизга бошқа клублардан қизиқишлар бўлаётгани рост. Лекин деярли ҳамма футболчиларнинг жамоа билан амалда шартномаси мавжуд. Шунинг учун уларни фақат трансфер қилишимиз мумкин. Бу ташкилий масалаларни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Агарда раҳбарият қайсидир футболчимизни сотиш орқали жамоа ҳисоб-рақамига пул туширса бундан хафа бўлиш керак эмас. Қолган имкониятимиздан келиб чиқиб ишни давом эттирамиз.
“Насаф” ҳар йили қишда Суперлиганинг бошқа клубларидан 2-3 нафар ўйинчини таркибга қўшиб олиб селекцияни якунлайди. Хўш, бу йил Бердиев бошқа клублардан қайси футболчиларни кўз остига олиб қўйди?
- Маҳаллий футболчилардан ўйинимизга мос тушаётганини кўриб, билиб юрибмиз. Лекин бу масала раҳбарият билан бўладиган суҳбатдан кейин аниқ бўлади. Балки клуб раҳбари олдимизга академия тарбияланувчилари билан ишлашни вазифа қилиб белгилаб берар.
2019 йилги мавсумда “Машъал”дан ижара асосида олиб келинган Сардор Абдураимов билан Ҳумоюн Муртозаевни яна “газчилар” сафига қайтиши бўйича хабарлар тарқалди. Бу ҳақда “Насаф” устозидан сўраганимизда қуйидагиларни билдирди.
- Абдураимов билан Муртозаев декабрь ойида ташкил этган йиғинимизда иштирок этди. Ҳар икки клуб раҳбарлари ушбу футболчиларнинг кейинги тақдири бўйича музокара ўтказишмоқда. Муртозаев ва Абдураимов янги мавсумда ҳам жамоамизда қолишини истардим.
Бундан ташқари “аждарлар” устози хорижда йиғин ўтказиб қайтиш бўйича ҳам маълумот берди.
- 3 январдан Қаршида жамоани йиғамиз ва тайёргарликка киришилади. Режага кўра, февраль ойида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб келишни мўлжаллаб турибмиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди