
Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур қитъа биринчилиги Токио-2020 Олимпиадаси учун лицензия тақдим этиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токиодаги Олимпия ўйинларига йўлланма олган ҳар бир спортчи учун 100 миллион сўм тақдим этади. Шу қаторда, агар терма жамоамиз аъзолари Олимпиадага йўл ола билишса, ҳар бир футболчига 100 миллион сўм миқдорида мукофот пули тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Любинко Друлович бошчилигидаги терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги илк ўйинини 9 январь куни Эронга қарши ўтказади. 12 январь куни хитойликларга қарши баҳс бўлса, 15 январда Жанубий Корея вакиллари билан беллашув ташкил этилади.
Манба: olamsport.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар