20:20 / 04.01.2020
2 650

«Насаф» тўпурари ва яримҳимоячиси Вадим Абрамовдан таклиф олди

«Насаф» тўпурари ва яримҳимоячиси Вадим Абрамовдан таклиф олди
Осиё чемпионлар лигаси плей-офф ўйинига тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Tribuna.uz сайти манбаларига кўра, ҳуқуқий жиҳатдан Муборакнинг «Машъал» клубига тегишли бўлган, 2019 йилги мавсумни Қаршининг «Насаф» клубида ижара асосида ўтказган Ҳумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов «Бунёдкор» машғулотларига келиб қўшилган. Клуб бош мураббийи Вадим Абрамов яримҳимоя ва ҳужум чизиғини янада кучайтириш учун ушбу футболчиларни жамоага таклиф этган.

Сардор Абдураимов
Муртазоев ва Абдураимов «Бунёдкор»га ОЧЛ плей-офф баҳслари учун қисқа муддатга «Машъал»дан ижарага олинганми ёки тўлиқ трансфер қилинганми – номаълум.

Маълумот учун, Ҳумоюн Муртазоев 2019 йилги мавсумда Cуперлигада барча 26 ўйинда ҳам майдонга тушиб, 14 голи билан тўпурарлар сафига ҳам қўшилди. Сардор Абдураимов эса 26 турдан 25тасида майдонга тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» тўпурари ва яримҳимоячиси Вадим Абрамовдан таклиф олди