
Фото: AP
Испания Ла Лигасининг 19-турида «Барселона» Каталония дербисида сўнгги ўринда бораётган «Эспаньол» меҳмони бўлди ва ғалабани қўлдан чиқарди. Де Йонгнинг қизил карточка олиши ва Хитой миллий жамоаси ҳужумчиси Ву Лэйнинг 88-дақиқада урган голи «кўк-анорранглилар»ни 3 очкодан маҳрум қилди.
Дурангдан сўнг «Барса» очколари сонини 40тага етказди ва тўплар нисбатига кўра яна пешқадам бўлиб олди. «Эспаньол» эса 11 очко билан 20-ўринни эгаллаб турибди.
Эспаньол – Барселона 2:2
Голлар: Давид Лопес (23), Ву Лэй (88) – Суарес (50), Видаль (59).
Эспаньол: Диего Лопес, Давид Лопес (Итурраспе, 67), Налдо, Дидак Вила, Виктор Гомес (Варгас, 62), Мелендо (Ву Лэй, 74), Дардер, Хави Лопес, Рока, Эспиноса, Кальери.
Барселона: Нето, Альба, Пике, Сержи Роберто, Лангле, Ракитич (Видаль, 46), де Йонг, Бускетс, Суарес, Гризманн (Семеду, 80), Месси.
Огоҳлантиришлар: Хави Лопес (35), Рока (62), де Йонг (66).
Четлатиш: де Йонг (75).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар