БАА пойтахти Абу Дабида янги мавсумнинг дастлабки хориж йиғинини ўтказаётган "Локомотив" йиғиннинг иккинчи кунида икки маҳал машғулот ўтказди.
Эрталабки машғулот тўлиқ майдонда кечган бўлса, кечки пайт футболчилар дастлаб тренажёр залида шуғулланишди, сўнгра яна майдонга чиқилди. Бугун жамоа таркибига яна бир янги футболчи келиб қўшилди. Россиялик таниқли ҳужумчи Павел Погребнякнинг кенжа укаси Кирилл Погребняк "темирйўлчилар" билан шартнома имзолаб, жамоамиз машғулотида иштирок этди.
Маълумот учун, Кирилл Погребняк ҳам акаси Павел каби ҳужум чизиғида тўп тепади. "Локо" машғулотларида асосий эътибор ҳозирча жисмоний юкламалар, шунингдек тўп билан ишлашга қаратилмоқда. Маълумки, қишки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромга келтириш муҳим ҳисобланади.
Машғулотларда барча тер тўкиб меҳнат қилмоқда. Ўз навбатида мураббийлар ҳам жамоани янги мавсумга жиддий тайёрлаш учун машғулотнинг турли усулларини футболчиларга ўргатишяпти.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсум "Локо" учун 21 январдан бошланади. Шу куни "темирйўлчилар" ўз уйларида Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини қабул қилишади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди