Хабарингиз бор, кеча "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедов "Бунёдкор" клубига қисқа муддатга, яъни 2 ойга ижарага берилганини маълум қилди.
Ушбу хабар кўплаб баҳс мунозараларга сабаб бўлди. Ҳар ким ўз фикрини билдирмоқда. Жумладан Қатар футболида фаолият юритаётган Алишер Никимбаев ҳам ушбу воқеликка ўз фикрини билдирар экан трансферлар камида 6 ойга тузилиши кераклигини билдирди. "Камида 6 ой - мавсум ўртасида трансфер бўлса, мавсум бошланишида бўлса - камида мавсум охиргача бўлиши керак", деди Никимбаев.
Бугун эса ПФЛ бош директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди:
- Футболчини 2 ойга ижарага бериш ёки шартнома тузиш мумкин эмас. Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича регламентда бу нарса аниқ ёзиб қўйилган. Футболчи энг камида ярим йиллик шартнома имзолайди. Бу ҳолат фақатгина мавсумнинг ўртасида содир бўлиши мумкин. Мавсум бошида турган футболчи эса энг камида 1 йиллик шартномага имзо чекиши керак, - деди Имомхўжаев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди