07:03 / 06.01.2020
2 399

Вадим Абрамов - Муртозаев, Холмуҳаммедов ва "Ал Завра" билан ўйин бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида

Вадим Абрамов - Муртозаев, Холмуҳаммедов ва "Ал Завра" билан ўйин бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида
"Бунёдкор" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа бугун иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказди. Ушбу учрашувдан сўнг бош мураббий Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"20 декабрь куни янги мавсумга тайёргарликни бошлагандик. Янги йил байрамидан сўнг машғулотлар давом эттирилди. Биз Осиё чемпионлар лигаси саралашида ўйнаймиз, шу боис январь ойи бошидан икки маҳалдан машғулот ўтказаяпмиз. Насиб қилса эртага, 7 январь куни БААга учиб кетамиз. У ерда янада жиддийроқ ишлаймиз. Олимпия терма жамоасига 5 нафар футболчимиз кетгани боис таркибимизда ўзгаришлар кўп. Олимпия терма жамоамизга омад тилаймиз, мусобақа охиригача Таиландда бўлишларини хоҳлаймиз. Улар ўз вазифаларини, биз эса бу ерда ўз вазифамизни бажаришга ҳаракат қиламиз.

Ҳозирча янгилар ҳақида нимадир дейиш қийин. Бу футболчиларни жуда яхши биламан. Йиғинлар давомида улар жамоамизга тезроқ қўшилиб кетишларини кутамиз. Ҳумоюн Муртозаевни терма жамоага чақирганимда шахсан танишгандим. Уни ва Сардор Абдураимовни "Насаф"даги ўйинлари орқали яхши биламиз. Мурод Холмуҳаммедов тажрибали ҳимоячи, терма жамоа йиғинида у ҳам ўзини яхши томонлама кўрсата олганди. Ким кучли бўлса ўша майдонга тушади.

Ҳозир таркибимиздаги барча футболчилар билан БААга учамиз. 21 январь кунги "Ал Завра" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Эшитишимга қараганда ўйинни 22 январга кўчиришлари мумкин экан. Буни учрашувга яқин қолганида билиб оламиз", - дейди Вадим Абрамов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов - Муртозаев, Холмуҳаммедов ва "Ал Завра" билан ўйин бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида