07:36 / 06.01.2020
3 950

«Лион»га Элдор Шомуродов керак

«Лион»га Элдор Шомуродов керак
Фото: «Ростов» матбуот хизмати
Франциянинг «Лион» клуби «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда, деб ёзади Дарё нашри.

Лионликлар ҳужумчиси Мемфис Депай камида ярим йилга сафдан чиқди. Шу боисдан ҳам клуб ҳужумчи излаш ишларини бошлаб юборган. «Спартак»—«Ростов» учрашувини Шомуродов ҳаракатларини «Лион» скаутлари кузатиб борган. Аммо клуб ҳужумчи учун жуда катта миқдорда маблағ сарфлаш ниятида эмас.

Аввалроқ «Штутгарт» Шомуродовни қўлга киритиш учун 10 миллион, кейин эса 15 миллион евро таклиф қилгани, шунингдек, Москванинг ЦСКА жамоаси ҳам шу миқдордаги пулни беришга тайёрлиги хабар қилинганди.

Шомуродов 2017 йилнинг ёзида 300 минг евро эвазига «Бунёдкор»дан «Ростов»га ўтганди. Ушбу мавсум футболчи «сариқ-кўклар» сафида 21 ўйин ўтказиб, ўнта гол урди ва олтита самарали узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Лион»га Элдор Шомуродов керак