08:08 / 06.01.2020
2 603

"Насаф" февралда Туркияда йиғин ўтказади

"Насаф" февралда Туркияда йиғин ўтказади
Қаршининг «Насаф» клуби ўз қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Таркибда эса жиддий ўзгаришлар юз бераётганини айтиш жоиз. Ҳозирга қадар Умар Эшмуродов, Ислом Рашидхонов, Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Сардор Абдураимов расман «Насаф» билан хайрлашишган.

Шунингдек, жамоанинг 10 нафар аъзоси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Айни пайтда эса жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев академия тарбияланувчилари ва ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатган ёшлар билан йиғинни бошлади.

Декабрь ойида жамоа сафида бир қатор легионерлар кўрикдан ўтиш учун таклиф қилинганди. Аммо январдаги йиғинда уларнинг бирортаси «Насаф»нинг машғулотларида иштирок этишмаяпти. Боиси, бош мураббий хорижлик футболчиларга жавоб бериб юборди. Маълум бўлишича, таркибга яна бошқа легионерларнинг қўшилиши эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, январь ойида Қаршида шуғулланишгач, февралда Туркияда йиғин ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" февралда Туркияда йиғин ўтказади