U-23 Осиё чемпионати старт олишига 2 кун қолди, деб ёзади Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси расмий канали.
Қитъа чемпионати учрашувларини тўлиқ форматда “Спорт” телеканалида томоша қилиш мумкин.
Қитъа чемпионатига муносиб тайёргарлик олиб борган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мусобақа доирасидаги илк ўйинини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига етиб келган ва илк ўйин – Эронга қарши учрашувга ҳозирлик кўрмоқда.
ОФК Медиа бўлими вакиллари терма жамоамиз жойлашган “BP Samila Hotel” меҳмонхонасига ташриф буюришди ва терма жамоамиз етакчиларидан бири – Ҳожиакбар Алижонов билан чемпионат олдидан суҳбат қуришди.
Маълму бўлишича, терма жамоа турнирга яхши тайёргарлик олиб борган. Иқлимга кўникишда ортиқча муаммо бўлмайди. Сабаби қишги йиғинлар иссиқ мамлакатларда олиб борилган. Қолаверса, Таиландга ҳам бироз эртароқ борилган.
Терма жамоамиз 2018 йилда U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиққан эди. Эндиги мақсад – ўша муваффақиятни такрорлаш ва Олимпиада ўйинларига йўл олиш. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди