3 492
Ҳабибнинг мураббийи Конорга қарши жангдаги можаро ҳақида: 10 дақиқадан сўнг Путин қўнғироқ қилганди
Фото: Yandex Photos
UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирдининг Конор Макгрегорга қарши кечган жангидан кейин нималар бўлганини айтди.
«Жангдан сўнг Ҳабибга мураббий айтиши керак бўлган жумлаларни гапирдим: ҳаммаси яхши, барчаси ортда қолди, буни ҳаёлдан чиқариб ташла, ҳаммаси яхши бўлади.
Биз кийиниш хонасида эдик, ўн дақиқадан кейин Владимир Путин қўнғироқ қилди ва у билан фахрланишини айтди. У шундай деди: ‘Сен ватанинг ва оиланг шарафини муносиб ҳимоя қилдинг. Мураббийларинга ҳам ташаккуримни етказиб қўй, улар ҳам катта ишни амалга оширди’», — дейди Мендес.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Ҳабиб ирландиялик яккурашчини бўғиш усулини қўллаб таслим этган ва шундан кейин рақибининг спарринг шериги билан жанжаллашиб кетганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди