date
views 3 017

Ўзбекистон «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати» дея эътироф этилди

Ўзбекистон «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати» дея эътироф этилди
Спорт бўйича хорижнинг нуфузли нашрларидан бири Ўзбекистонни «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати» дея эътироф этди.
Англиянинг thefight-site.com спорт сайти ўз мақоласида ҳаваскор боксда дунёнинг энг яхши спортчилари ва бошқа номинациялар бўйича кучлилар номини эълон қилди.

Эътиборлиси, бокс бўйича турли йўналишларнинг ғолиблари сифатида ўзбекистонлик боксчилар эътирофга сазовор бўлишди.

Мақола муаллифи Тейлор Ухиггинснинг келтиришича, «Йил боксчиси», дея Осиё ва жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов эътироф этилган бўлса, ундан кейинги ўринларда кубалик Энди Круз Гомес ва Баҳодир Жалолов номлари қайд этилган.

Жаҳон боксида «Қизиқарли жанглар олиб борувчи» сифатида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков келтирилган. «Йил нокаути» сифатида эса Баҳодир Жалоловнинг Ричард Торрес устидан қозонган ғалабаси кўрсатилган.

Ушбу мақола сўнгида Ўзбекистон – «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати» дея эътироф билан якунланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати» дея эътироф этилди