23:53 / 06.01.2020
2 306

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти қандай ўтди?

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти қандай ўтди?
Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олишига 1 кундан кўпроқ вақт қолди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк ўйинини 9 январь санасида Эронга қарши ўтказади. Любинко Друлович шогирдлари мазкур учрашувга ҳозирлик жараёнини давом эттиришмоқда.

Бугун ҳам олимпиячиларимиз тушдан сўнг машғулот ўтказишди. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтди. Машғулотга ОФК медиа бўлими ходимлари, Хитой телевидениеси вакиллари, шунингдек маҳаллий Таиланд нашрлари вакиллари ташриф буюришди.

Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди. Йигитларнинг барчаси машғулотларда қаттиқ иштиёқ билан мехнат қилишди.
Қуйида машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:






arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти қандай ўтди?