18:34 / 08.01.2020
3 012

Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой ва Эрон ОТЖ мураббийларининг фикрлари

Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой ва Эрон ОТЖ мураббийларининг фикрлари
Бугун Таиланднинг Сонгхла шаҳрида U-23 Осиё чемпионати 1-туридан ўрин олдидан Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой ва Эрон терма жамоаларининг бош мураббийлари иштирок этишди.

Любинко Друлович (Ўзбекистон): Олдинда қизиқарли ва жуда қийин тарзда кечиши кутилаётган мусобақа турипти. Гуруҳимиз мураккаб, тенг кучли жамоалардан ташкил топган. Айни пайтда эътиборимиз Эронга қарши учрашувга қаратилган. Бу жамоани мағлубиятга учратганимиздан сўнг бошқа ўйинлар ҳақида ўйлаймиз.
Таиландда биринчи марта бўлиб турипмиз. Бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар, жароҳатлар ва бошқа муаммолар йўқ. Барчасидан мамнунмиз.

Остон Ўрунов? Таркибга айни пайтдаги энг яхши футболчиларни чақирганмиз. Шунинг учун ҳозир сафимизда бўлмаган ҳфутболчи ҳақида гапириш тўғри эмас, деб ўйлайман. Шунинг учун бизга ишонинглар ва чиройли ғалабалар билан Ўзбекистонга қайтамиз.

Хак-Бум Ким (Жанубий Кореа): - Мусобақа ташкилотчиларига раҳмат. Биз бу чемпионатга яхши тайёрландик. Гуруҳимизда кучли рақиблар жамланган. Шу боисдан бизни қийин, аммо қизиқарли ва ажойиб ўйинлар кутмоқда.

Квартетимиздаги ҳар бир жамоа мусобақада ғолиб чиқиш учун келган. Биз ҳам улар каби қитъа биринчилигида чемпионлик ва Олимпиада йўлланмасиги қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Таркибимизга энг кучлиларни қўшиб олганмиз.

Веи Хао (Хитой): - ОФКга мусобақа ва ташкилотчилик учун ташаккур. Улар барча шароитларни яратиб беришди. Чемпионатга кўнгилдагидек ғозирлик кўрдик. Ўйинларда бор кучимизни ишга солиб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Биз қийин гуруҳдан ўрин олдик. Рақибларимизнинг барчаси яхши тайёргарликка эга ва кучли футболчилар билан Таиландга ташриф буюришди.

Ҳамид Эстили (Эрон): - Гуруҳдаги жамоаларга ўз ҳурматимни билдириб қоламан. Квартетимизда кучли жамоалар бор.

ФИФА тақвими йиғин ва ўртоқлик учрашувларини кўнгилдагидек ўтказишимизга бироз ҳалал берди. Шундай бўлса ҳам биз мусобақада яхши натижа кўрсатишга умид қиламиз. Ўзбекистон терма жамоасини яхши биламиз. Улар билан 2 бор ўртоқлик учрашини ўтказдик. Ўйинчиларим мусобақага тайёргарлик жараёнида қаттиқ меҳнат қилишди. Доим биринчи ўйин қийин кечади. Шу боис Ўзбекистонга қарши баҳс ҳам осон кечмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой ва Эрон ОТЖ мураббийларининг фикрлари