18:34 / 09.01.2020
2 437

Любинко Друлович: «Чемпионатга Ўзбекистоннинг энг яхши 23 футболчиси келган»

Любинко Друлович: «Чемпионатга Ўзбекистоннинг энг яхши 23 футболчиси келган»
U-23 Осиё чемпионати 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўйиндан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
“Рақибларимиз жисмонан кучли экан. Лекин биз яхши ўйин ўтказдик. Ғалабага яқинроқ эдик. Имкониятлардан фойдалана олмадик. Кейинги учрашувларда очколар ўрнини тўлдирамиз.

Тўғри, Қодирқулов ва Алижонов оғир мавсум ўтказишди. Балки бугун озгина ўйинга кириша олишмаган бўлсада, кейинги учрашувларда улар ўз даражасини кўрсата оладилар.

Эрон 20 дақиқа яхши ўйнади. Биз эса қолган дақиқаларда ташаббус билан ўйнадик. Голда оддий хатога йўл қўйдик. Охирида эса биз бир нечта ажойиб имкониятларда гол уролмадик. Майли, биз очко йўқотдик. Аммо ишончимиз сақланиб қолди.

Осиё чемпионатида ғалаба қозониш қийин, айниқса кетма-кет. Биз мана шу йўлни босиб ўтмоқчимиз. Хитой билан учрашув биз учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ўйлайманки биз уни ўз даражамизда ўтказамиз.

Гуруҳимиз кучли. Очко йўқотишимиз мумкин эмас. Жанубий Корея фаворит. Аммо биз кейинги ўйинларда фақат 3 очко оламиз деган умидим бор.
Майдон марказида бизда яхши футболчилар кўп. Санжар ва Шароф масалан миллий жамоада ҳам ўйнаган. Мен фақат ўз қўл остимда йиғилган футболчилар ҳақида гапира оламан. Бугун биз Таиландга олиб келган 23 футболчи мамлакатнинг энг яхши футболчилари

Мен таркибда йўқ ўйинчилар ҳақида гапиришни истамасдим. Биз айни вақтда энг яхшиларини жалб қилдик. Марказда бизда кучли ўйинчилар етарли. Албатта, мен ҳам катта танлов хоҳлайман, бироқ бизда учрашувда 11+3 ўйинчи ишлатиш имкони бор”, - деди Любинко Друлович.

Манба: ufa.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Любинко Друлович: «Чемпионатга Ўзбекистоннинг энг яхши 23 футболчиси келган»