
Таиланд мезбонлик қилаётган U23 Осиё чемпионатининг D гуруҳи вакиллари 10 январь, жума куни 1-тур ўйинларини ўтказди.
Вьетнам олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари билан баҳс юритди. Мазкур учрашувда ҳисоб очилмади ва мусобақанинг амалдаги вице-чемпионлари дурангга рози бўлди.
U23 ОЧ—2020
1-тур баҳслари
10 январь, жума
Д гуруҳи
Вьетнам — БАА 0:0
Иордания олимпиячилари эса КХДРга қарши майдонга тушди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Муҳаммад бани Атиэҳ иорданияликларни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Умар ал-Зебдиэҳ ҳисобни оширди. Ўйин якунланиши арафасида Рйан Ҳён Жу ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди.
КХДР — Иордания 1:2
Голлар: 0:1 — 45+1 Муҳаммад бани Атиэҳ, 0:2 — 74 Умар ал-Зебдиэҳ, 1:2 — 90+1 Рйан Ҳён Жу.
Ушбу гуруҳда иккинчи тур баҳслари 13 январь куни бўлиб ўтади. Унда БАА КХДР билан, Иордания эса Вьетнам билан ўйнайди.

Шу билан мусобақанинг 1-тур учрашувлари ўз якунига етди. 11 январдан бошлаб 2-тур учрашувлари старт олади. Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 январь куни Хитойга қарши ўйин ўтказади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар