2 659
"Навбаҳор" йиғинни бошлади. Жамоада нидерландиялик, хорватиялик, россиялик ва камерунлик легионерлар бор
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни кечадан бошлади.
Жорий йилдаги илк машғулот кеча Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясининг сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Уни россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб борди. Машғулотда жамоа аъзолари билан биргаликда кўрикдан ўтаётган маҳаллий ҳамда хорижлик ўйинчилар иштирок этишди.
"Навбаҳор"нинг йиғинига россиялик ўйинчилар – Артём Шербак, Алексей Курилов ва Станислав Ефимов, хорватиялик Вилим Посинкович, камерунлик Мбасси Эммануэл Рикардо каби янги легионерлар қўшилишди. Улар жамоа билан бирга машғулотда иштирок этишди.
Вилим Посинкович
Кеча "лочинлар" сафига яна бир хорижлик футболчи қўшилди. Бу нидерландиялик Нельсон Грегори Жаррелд Мартлалес бўлиб, у 1988 йил 31 январда туғилган, амплуаси – ҳужумчи. Нельсон футболчилик фаолияти давомида Голландиянинг “АЗ” (Алкмар), “Розендал” (Розендал), Болгариянинг ЦСКА (София), “Ботев” (Пловдив), Украинанинг “Металлург” (Донецк) ва Ҳиндистоннинг “Ченнайин” (Ченнан) клубларида ўйнаган. Нидерландиялик ҳужумчи “лочинлар”нинг ўқув-машғулот йиғинига бугундан қўшилади.
Нельсон Грегори Жаррелд Мартлалес
Шунингдек, бугун яна бир қатор легионерларнинг Наманганга ташрифлари кутилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди