13:08 / 11.01.2020
2 407

Азизжон Ғаниев: Эронга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖ 50 фоиз ўйинини кўрсатди

Азизжон Ғаниев: Эронга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖ 50 фоиз ўйинини кўрсатди
Хабарингиз бор, айни кунларда Таиландда U-23 Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Ушбу мусобақани Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши ўйин билан бошлади.

Учрашувда гарчи вакилларимиз Исломжон Қобиловнинг пенальтидан киритган голидан сўнг ҳисобни очган бўлишса-да, иккинчи таймда ўз дарвозаларидан гол қўйиб юборишди.

Беллашувдан сўнг терма жамоамиз вакили Азизжон Ғаниев ЎФА матбуот хизматига мусобақа, Эрон билан ўйин ва навбатдаги турлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Эронга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖ ўзининг нечи фоиз имкониятини намойиш этди?
- Эрон билан баҳсда ўзимиз кутган ўйинни кўрсата олмадик. Буни футболчилар, мураббийлар ҳам айтиб ўтишди. 50 фоиз ўйинимизни кўрсатдик. Дастлабки учрашув қийин бўлдими, ҳаяжонми, билмадим. Мана Япония ҳам мағлубиятга учради. Бошқа жамоалар ҳам ҳали ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этмади. Худо хоҳласа кейинги турда юз фоизлик ўйинимизни кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қиламиз.

- Демак, турнир давомида жамоамиздан ўсишни кутсак бўлади, шундайми?
- Албатта, ҳали ишқибозларга ёқадиган ўйинларимизни кўрсатиб, ғалаба қозонамиз.

- Об-ҳаводан келиб чиқиб, кейинги беллашувлар учун вақт етарликми?
- Навбатдаги баҳсга тикланиш учун вақт етарлик. Шу боис эрталабдан енгил машғулотларни бошладик. Кечқурун Хитой терма жамоасининг ўйинини ва ўзимизнинг аввалги турдаги хатоларимизни кўриб, хулоса чиқарамиз.

- Эрон билан беллашувда ғалабани ушлаб қолиш учун жамоамизга нималар етишмади ва навбатдаги турлардан олдин қайси жиҳатларимизни кучайтиришимиз керак?
- Форслар бизни анча яхши ўрганиб чиқишган экан. Узун пасларимизни ҳам билиб олишганлиги боис футболчиларга ўйнашга имконият беришмади. Энди кейинги турда услубимизни бироз бошқачароқ қилиб, кутилмаган тактика орқали ижобий натижа кўрсатамиз.

- Гуруҳдан чиқиб олсак, мухлислар ўйлаётганидек уёғи осон кечармикин ёки Осиёда жамоаларнинг даражаси тенглашиб қолдими?
- Мусобақада кучли жамоалар жамланган. Гуруҳдан чиқсак, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун охиригача курашамиз. Насиб қилса, мухлисларни хурсанд қиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азизжон Ғаниев: Эронга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖ 50 фоиз ўйинини кўрсатди