2020 йилнинг дастлабки икки ойида жаҳон профессионал бокс оламида бир қатор муҳим жанглар бўлиб ўтади. Бу тўқнашувлар барчани бирдек қизиқтирса ажаб эмас. Қуйида, ушбу жангларни анонс тарзида эътиборингизга ҳавола этамиз.
25 январь, АҚШ, Бруклин
Денни Гарсия (36-34-2-0- 20 КО) – Иван Редкач (28-23-4-1-18 КО)
Яна икки ҳафтадан сўнг, яримўрта вазн тоифасида (66.678 кг) жаҳоннинг энг сара боксчилари қаторида эътироф этиладиган АҚШлик Дэнни Гарсия украиналик рақибига қарши рингга кўтарилади. Дэнни фаолияти мобайнида Амир Хон, Эрик Моралес, Заб Жудда каби ўз вақтининг афсоналарини мағлубиятга учрата олган. Фаолиятидаги икки мағлубиятни эса собиқ WBC чемпиони Шон Портер ҳамда Кит Турмандан қабул қилиб олган. Иван Деркач эса фаолиятидаги энг муҳим жанглардан бирини 2019 йил 1 июнда АҚШлик Александр Девонга қарши ўтказиб, уни нокаутга учрата олди ва жиддий жангларда рингга кўтарилиш имкониятини қўлга киритганди. Хуллас, қизиқарли жанг бўлиши кутилмоқда.
1 февраль, Хитой, Хайкоу
Хосе Карлос Рамирес ( 25-25-0-0-17 КО) - Виктор Постол (33-31-2-0-12 КО)
Бу жанг яримўрта вазн тоифасида (63.503 кг) WBC ҳамда WBO чемпионлик камари учун бўлиб ўтади. Рамирес ушбу камарларнинг амалдаги соҳиби саналади. Украиналик тажрибали боксчи эса даъвогар сифатида ушбу титулларни қўлга киритиш имкониятига эга. Лекин бу жуда қийин бўлади. Сабаби, АҚШ лик Хосе Карлос Рамирес ҳар жабҳада украиналик рақибидан айни вақтда устун. Лекин боксда доимо сенсациялар юз бериб туради. Гарчи Виктор рақибига нисбатан анчагина тажрибали бўлсада, унинг имкониятларини ўзбек бокс мухлислари яхши билишади.
Айниқса, юртдошимиз Жамшидбек Нажмиддинов унинг ожиз нуқталарини яққол кўрсатиб берган эди. Тўғри, орадан анчагина вақт ўтган, ҳамюртимиздан кейин у уч маротаба жанг ўтказиб, уларнинг иккитасида ғалаба қозонди. Бир маротаба эса, ўша айни кунда тилларда достон бўлаётган Жош Тейлордан мағлубиятга учраганди...
Постол учун ажойиб имконият! Кейин унинг фаолиятида бундай қулайлик бўлмайди десак янглишмаган бўламиз. 35 ёшни қаршилаган украиналик чармқўлқоп устасига бундай ҳолат ўзига хос мотивация ҳам бериши мумкин. Рамирес эса бунга йўл қўядими ёки йўқ, бунга тез орада гувоҳ бўламиз.
22 февраль, АҚШ, Лас-Вегас
Деонтей Уайлдер (42-41-0-1-41 КО) – Тайсон Фьюри (30-29-0-1-20 КО)
Шубҳасиз, бокс ихлосмандлари томонидан орзиқиб кутилаётган, супероғир ваз тоифасида (+90.719 кг) WBC чемпионлик камари учун ўтказиладиган “даҳшатли” тўқнашув деб бемалол айта оламиз. Уларнинг биринчи жанги дуранг билан якунланган эди. Бу икки боксчи ҳақида узоқ сўз юритиш мумкин. Лекин бу борада тўхталиб ўтишни лозим топмадим. Чунки, профессионал бокс оламининг айни вақтдаги юлдузлари ҳақида барча батафсил маълумотга эга эканликлари бор гап...
Аҳмадбек Эшматов
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди