Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг декабрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.
Эълон қилинган янги рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, у 30 март куни япониялик Кейта Обарани (21-4-1, 19 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва бунинг эвазига март ойи учун рейтингда пешқадамга айланганди. Абдуқаҳҳоров айни вақтда WBC рейтингида тўртинчи WBO рейтингида эса 8-ўринни эгаллаб турибди.
IBF Қудратилло Абдуқаҳҳоровга вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиқишни таклиф қилган. Агар мазкур ташкиллаштирилса ва унда Абдуқаҳҳоров ғалаба қозонган тақдирда. Рейтингдан юқорига, яъни чемпионлар қаторига қўшилади. Ўтган ойда ташкилот илк марта вақтинчалик камар учун жанг ўтказди. Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазнда япониялик Риёсуке Иваса чемпионликни қўлга киритди ва у рейтингдан юқорига чемпионлар қаторига қўшилди. Энди у Аҳмадалиев-Роман жанги ғолибига қарши мажбурий ҳимоя жангида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) мазкур йўналиш рейтингида ноябрь ойида бўлгани каби 6-ўриндан жой олди. Супер енгил вазн тоифасининг яна бир вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 15-ўринда қайд қилинди. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида олтинчи, WBO рейтингида ўн учинчи, WBC рейтингда эса 30-ўринда бормоқда. Ўз навбатида Шаҳрам Ғиёсов WBA рейтингида саккизинчи, WBC рейтингида эса 21-ўринга жойлашиб олган
IBF рейтингидан ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди