
Илк турда мусобақа мезбони Таиландга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган Баҳрайн биринчи турда Австралия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ироқа билан тўқнаш келди.
Учашувда Баҳрайн сўнгги дақиқаларга қадар 2:1 ҳисобида олдинда эди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада ироқлик Муҳаммад Нассиф гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди - 2:2.
Ушбу баҳсдан сўнг Ироқ ҳисобидаги очколар 2тага етди, ушбу мусобақада илк бор иштирок этаётган Баҳрайн эса U-23 Осиё чемпоинатларидаги дастлабки очкосини қўлга киритди.
БАҲРАЙН - ИРОҚ 2:2
Голлар: Ҳошим Сайид Иса 44, Муҳаммад Марҳун 86 - Амир Ал Аммари 65, Муҳаммад Нассиф 90+2.
Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланадиган Австралия - Таиланд учрашувида агар мусобақа мезбони ғолиб бўлса муддатдан аввал чорак финалга йўл олишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар