date
views 5 612

Ўзбекистон машғулот сўнгида пенальтилар сериясини машқ қилди

Ўзбекистон машғулот сўнгида пенальтилар сериясини машқ қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 январь куни Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди. Мельбурн шаҳрининг “Lakeside” стадионида бўлиб ўтган машғулот чоғида жароҳат олган Ислом Тўхтахўжаевдан ташқари барча футболчилар иштирок этишди.

Машғулот бошланишидан олдин, терма жамоа делегациясининг раҳбарияти, Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов, Республика Президенти томонидан сенаторлик лавозимига қайта тайинланганлиги тўғрисида маълумот берди. Ўз навбатида, футболчилар делегация раҳбарларини улар номидан Мираброр Усмоновни табриклаб қўйишни сўрашди.

Машғулотнинг ўзига келадиган бўлсак, бир соатдан ортиқ давом этган машғулот чоғида, терма жамоа футболчилари мураббийлар кўрсатмаларини аниқ бажаришга ҳаракат қилишди. Якуний қисмда эса, футболчилар пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўришди.

Манба: www.Stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон машғулот сўнгида пенальтилар сериясини машқ қилди