21:35 / 11.01.2020
2 278

ОЧ—2020. Австралия ғалаба қозониб, А гуруҳида пешқадамга айланди

ОЧ—2020. Австралия ғалаба қозониб, А гуруҳида пешқадамга айланди
Таиланд мезбонлик қилаётган U23 Осиё чемпионатининг А гуруҳи вакиллари 11 январь, шанба куни 2-тур ўйинларини ўтказди.

Баҳрайн олимпия терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Ҳошим Иса баҳрайнликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 66-дақиқада Амир ал-Аммари ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунланиши арафасида жамоалар яна бир мартадан гол алмашди ва якунда муроса йўли танланди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида мусобақа мезбони Таиланд терма жамоаси Австралия билан ўйнади. Дастлаб мезбонлар Анон Аморнлертсакнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бироқ «кенгурулар» бунга Николас Дагостинонинг иккита голи билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Австралия олимпиячилари 2-турдан сўнг 4 очко тўплаган ҳолда гуруҳ пешқамига айланди. Таиланд эса (3 очко) мағлубиятга қарамасдан иккинчи поғонада қолди. Ироқ (2) ва Баҳрайн (1) мос равишда кейинги ўринларда бормоқда.

U23 ОЧ—2020
2-тур баҳслари
А гуруҳи

Баҳрайн — Ироқ 2:2
Голлар:
1:0 — Ҳошим Иса, 1:1 — 66 Амир ал-Аммари, 2:1 — Муҳаммад Жасим, 2:2 — 90 Муҳаммад Қосим
Таиланд — Австралия 1:2
Голлар:
1:0 — 24 Анон Аморнлертсак, 1:1 — 43 Николас Дагостино, 1:2 — 76 Николас Дагостино
Мазкур квартетдаги вазият эса қуйидагича:

“А” квартетидаги сўнгги, 3 тур беллашувлари 14 январга белгиланган ва улар бир вақтда бошланади.
18:15, Австралия – Баҳрайн
18:15, Таиланд – Ироқ

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧ—2020. Австралия ғалаба қозониб, А гуруҳида пешқадамга айланди