22:34 / 11.01.2020
2 886

Абдувоҳид Неъматов: “Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз”

Абдувоҳид Неъматов: “Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз”
Шу кунларда Таиландда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мазкур қитъа биринчилигининг иккинчи тур учрашувига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Эронга қарши ортда қолган ўйин кўп жиҳатдан йигитларимизни хушёрликка чақиргани табиий. Эътиборингизга жамоамизнинг энг ёш вакили (18 ёш) бўлишига қарамасдан асосий таркиб дарвозабони бўлишга улгурган Абдувоҳид Неъматов билан ўтган суҳбатни ҳавола қиламиз:

– Биринчи ўйиндан жамоанинг кўнгли тўлдими?
– Дастлабки ўйинни дуранг билан бошладик. Сезиб турибмиз, бутун халқимиз биздан бу ўйинда ғалаба кутишган эди. Аммо ўйин анча қийин кечди. Ёпиқ ўтган ўйин сабаб ўзимизнинг 100 фоизлик ўйинимизни кўрсата олмадик. Энди иккинчи ўйинда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

– Хитой билан ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда?
– Аъло даражада. Ҳамма йигитларнинг кайфияти яхши. Ҳар куни видеотасвирлар орқали рақибнинг ожиз ва кучли томонларини таҳлил қилиб чиқяпмиз. Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз.

– Йигитларда шароитлар, озиқ-овқатлар бўйича камчилик бўлмаяптими?
– Асло. Яқин 1 ҳафта ичида бунақа томондан сира камчилик кўрмадик. Бизни қўллаб-қувватлашга келган ҳамюртларимиз ўзлари билан бизга миллий овқатларимизни олиб келишган. Қолаверса, ҳар куни ўзбек таомларини ҳам тайёрлаб беришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионати Токио Олимпиадаси учун йўлланма бериши унга бўлган эътиборни яна бир карра оширмоқда. Эртага гуруҳ босқичи доирасида Хитойга қарши кечадиган ўйинимиз Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади. Эслатиб ўтамиз, “С” гуруҳидан жой олган жамоамиз дастлабки тур эронлик тенгқурларига қарши баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этган. Хитойликлар эса Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида имкониятни беришган.

Манба: olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдувоҳид Неъматов: “Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз”