Пойтахтимизда ўтказилган “Ўзбек курашининг тарихи, бугуни ва истиқболи” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда замонавий кураш қоидалари муаллифи, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов “Бир пайтлар биз курашни дунёга олиб чиқамиз, деганда кўпчилик кулганди.
Бугун Ўзбек спорти кураш алоҳида спорт тури сифатида халқаро спортга айланди. Осиё ўйинларининг расмий спорт тури сифатида эътироф этилиб Осиё ўйинларига киритилди. Жаҳон ва қитъа чемпионатларининг мунтазам ўтказилиши йўлга қўйилди. Жаҳоннинг 130 дан зиёд давлатларида Ўзбек кураши билан шуғулланадиган, уни оммалаштиришга хизмат қиладиган федерациялар ташкил этилди.
Эндиги асосий мақсад, Ўзбек спорти Курашни Олимпиада ўйинларига киритиш. Бу ҳам ҳозир бошқалар учун эришиб бўлмас мақсадга ўхшайди. Бунга албатта эришамиз. Кураш Ватани Ўзбекистон ва бугун биз дунёга курашни тарғиб қилиш ва халқимизнинг қадриятларини етказишимиз керак” дея таъкидлади.
Конференцияда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турининг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Кураш федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, ҳамкорликда ўқув-методик адабиётлар ва илмий-тадқиқотлар амалга ошириш, биргаликда дарсликлар яратиш кўзда тутилган.
Конференцияда шунингдек, курашнинг жанговор йўналишини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш ҳақида таклифлар илгари сурилди. Унда жанговор усуллар қўлланган ҳолда, курашнинг инсонпарварлик ва миллий қадриятларимизга риоя қилиниши шартлиги, юзга урмаслик, тиззалаб курашмаслик кабилар асосий шартлар бўлиши тушунтирилди.
Тўлқин РЎЗИЕВ
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди