10:36 / 12.01.2020
2 838

Хави: “Барселона”ни бошқариш – орзуим, аммо...”

Хави: “Барселона”ни бошқариш – орзуим, аммо...”
Қатарнинг “Ал Садд” клуби бош мураббийи Хави собиқ жамоаси - “Барселона”ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
“Барселона”га мураббийлик қилиш - бу менинг орзуим, буни ҳеч кимдан яширадиган жойи йўқ. Ҳамма бу ҳақда билади. Мен доим “Барселона”ни чин юракдан қўллаб-қўвватлаб келганман. Аммо ҳозир бор эътиборим “Ал Садд”га қаратилган. Эрик Абидаль (“Барселона” спорт директори) менинг дўстим. Мен жуда кўп марта у билан учрашганман. Аммо бошқа ҳеч нарса демайман. “Барселона”га, Вальвердега, севимли жамоамга ҳурматим юқори. Айни пайтда Қатарда ишлаяпман ва бор куч ва маҳоратимни ушбу жамоага бағишлаяпман. “Ал Садд”да машғулотлар ўтказаётганимдан хурсандман”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport.es.

Илгарироқ “Барселона” Хавига 2022 йилнинг 30 июнига қадар бўлган муддатга шартнома таклиф этганлиги ҳақида хабарлар чиққан, 39 ёшли Хави яқин кунларда Вальверденинг ўрнини эгаллаши кутилаётган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави: “Барселона”ни бошқариш – орзуим, аммо...”