
“Тоттенҳэм” бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛ 22-турида жамоасининг “Ливерпул”га (0:1) учраган мағлубиятига изоҳ берди.
“Кеча биз ярим соат тўпни ён чизиқдан ўйинга киритганда ҳимояланиш борасида машғулотлар ўтказдик, аммо ўйинда айнан “аут”дан тўп ташлаб берилгач киритилган гол боис мағлуб бўлдик.
Ўйлашимча, ҳакамлар яхши ишлашди, аммо ёрдамчи ҳакамлардан бири дарвозамизга киритилган гол бошланаётган ҳужум вақтида Мане тўпни қўли билан ўйнаганини эътибордан четда қолдирди.
Биз бу каби кучли жамоаларга қарши курашганда эйфория билан ҳаракат қилишимиз керак. Ўйлашимча, биз яхшироқ натижага лойиқ эдик. Иккинчи бўлимда рақибга босимни оширдик, биринчисига қараганда агрессивроқ ҳаракат қилдик.
“Ливерпуль” “Манчестер Сити”ни мағлуб этганида, улар АПЛда чемпион бўлишини бир неча ой илгари айтиб ўтгандим.
Кечаги баҳсда омад очиқчасига рақиб томонида бўлди: улар тўп ўтказиб юборишлари лозим бўлган вазиятларда ҳам дарвозалари дахлсизлиги сақланиб қолди, Робертсон эса иккинчи сариқ карточкани олиши ҳам мумкин эди”, деди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенҳэм” – “Ливерпуль” учрашувини Мартин Аткинсон бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар