Тарнсфер ойнаси очилгач, "Насаф"ни бирин-кетин 6 футболчи тарк этганидан хабардорсиз.
Бўлаётган ишлардан хавотирга тушган жамоа ишқибозлари кейинчалик Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг қабулида бўлиб, "Насаф" ни қўллаб-қувватлашни сўрашган эди.
Мухлисларнинг мурожаатидан бир кун ўтиб, вилоят ҳокими "Насаф" бош мураббийи ва бош ҳомий "Шўртан газ кимё мажмуаси" раҳбари билан учрашди.
"Насаф" фан клуби аъзоси Мақсуд Сувоновнинг маълум қилишича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ишқибозларнинг ўринли мурожаатини ерда қолдирмаган. Эндиликда "Насаф" ўз таркибини шакллантириш мақсадида легионер футболчиларни жамоага таклиф этишни бошлайди. Ишончли манбанинг хабарига кўра, айни пайтда "Насаф" раҳбарияти майдон марказига, ўнг қанот ҳужумига ва ҳимоя чизиғига жами 4 нафар легионер футболчиларни олиб келишни режалаштирмоқда. Катта эҳтимол билан легионерлар "Насаф"га Туркиядаги йиғинга жўнаб кетишидан аввал келиб қўшилишади.
Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар 5 февралдан 18 февралгача Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди