15:50 / 12.01.2020
2 353

Ботирали Эргашев: "Хитой билан ўйинда олимпия терма жамоамиз бошқача ўйин намойиш этади деб ўйлайман"

Ботирали Эргашев: "Хитой билан ўйинда олимпия терма жамоамиз бошқача ўйин намойиш этади деб ўйлайман"
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда ўтказилаётган Осиё Чемпионати биринчи турида Эрон билан дуранг натижа қайд этишгач танқидлар ва эътирозлар остида қолди.
Аслида дуранг ҳам ёмон эмас, бироқ намойиш этилган ўйин кўпчиликда салбий фикрларни уйғотди. Бугун иккинчи тур доирасида Хитой олимпия терма жамоасига қарши кечадиган ўйин муҳим аҳамият касб этади. Биз эса масъулиятли учрашувдан олдин олимпия терма жамоамиз собиқ футболчиси Ботирали Эргашевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Илк турда барча терма жамоалар қатори бизнинг олимпия терма жамоамизда ҳам босим ва ҳаяжон бор эди. Шунинг ҳисобига болaларни ўйини қовушмади. Энди бундан буёғига фақат ғалаба қониқтиради. Хитой билан ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Икки йил аввал биз ҳам турнирни қийинчилик билан бошлаган эдик. Қатарга мағлуб бўлганмиз. Қизиғи ҳал қилувчи Хитой билан ўйинда ғалаба қозондик. Ўзимизга бўлган ишонч ортди. Менимча йигитлар ҳам тушуниб туришибди. Худо хоҳласа албатта ғалаба қозонамиз. Эрон билан ўйинга қараганда бошқача ўйин кўрамиз деб ўйлайман", - деди Осиё чемпиони Ботирали Эргашев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ботирали Эргашев: "Хитой билан ўйинда олимпия терма жамоамиз бошқача ўйин намойиш этади деб ўйлайман"